Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Хонадонини ноқонуний товарлар омборига айлантирган шахсга жиноят иши очилди
1380
Тақиқланган ёки сифати кафолатланмаган товарларни ноқонуний йўллар билан олиб киришга уриниш юртдошларимиз хавфсизлиги ва саломатлигини жиддий хавф остига қўйиши муқаррар.

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ва Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Олтиариқ туманидаги хонадонлардан бири яширин йўллар билан олиб кирилаётган товар-моддий бойликлар учун «омбор» вазифасини ўтаётганлиги фош бўлди.

Дастлаб тезкор тадбир давомида кузатувга олинган фуқаро С.А. ўзи бошқарувидаги юк автотранспорт воситасида мазкур хонадонга келиб тўхтайди ва унга ортилган юклар шу ерга туширилади. Қаранг-ки, хонадон эгаси, фуқаро Ф.Ю.га ўзига тегишли ушбу ҳовлида  айланма йўллар орқали олиб кирилган товар моддий бойликларни сақлаш билан шуғулланиб келган.

Хонадон белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида, бу ерда қўшни давлатдан айланма йўллар орқали олиб кирилган умумий қиймати салкам 224 млн. сўмлик 30 турдаги 14 минг 647 дона товар-моддий бойликлари ноқонуний сақланаётганлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ф.Ю. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 182-моддаси 2-қисм «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

20.10.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг