Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳужжатлардан технологик ускуна “тушиб қолган” экан
1119
Мамлакатимизга товар-моддий бойликларни ноқонуний йўллар билан олиб кирилишига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
 Ҳужжатлардан технологик ускуна “тушиб қолган” экан

Хусусан,  Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой” ТИФ божхона пости ходимлари томонидан Хитой давлатидан юк контейнерида  юк ҳужжатларига асосан қиймати 40 минг АҚШ долларига тенг бўлган  пластмасса маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган технологик ускуна келтирилди.

“Чуқурсой техник идораси” божхона постида ўрнатилган инспекцион кўрик мажмуасидан олинган маълумотлар ва юк ҳужжатлари ўртасида тафовут борлиги аниқланиб, мазкур ускуна божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, ҳужжатларда ускуналар сони “1 та” деб кўрсатилган бўлсада, аслида эса ҳужжатларда қайд этилмаган қиймати 74,4 млн. сўмлик яна бир пластмасса маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган технологик ускуна борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда

28.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг