Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жўнатмалардаги “қинғирлик” фош бўлди
1086
Божхона назоратини четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Жўнатмалардаги “қинғирлик” фош бўлди

Жумладан, Навоий халқаро аэропортига хорижий авиарейс билан юборилган курьерлик жўнатмалари божхона ходимлари томонидан холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, жўнатмалар орасида  божхона назоратидан яширилган ва сифатини кафолатловчи хеч қандай ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 41 миллион сўмлик дори воситалари борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда жўнатмалар ўрнатилган тартибда кўздан кечирилганида, улар орасида юк-кузатув хужжатларида кўрсатилмаган умумий қиймати 40,4 миллион сўмлик спорт анжомлари борлиги аниқланди.

Шунингдек, яна бир ҳолатда хорижий авиарейс билан юборилган курьерлик жўнатмалари ўрнатилган тартибда божхона ходимлари томонидан холислар ҳамда юк эгалари иштирокида божхона кўригидан ўтказилди.

Текширув давомида, жўнатмалар орасида юк-кузатув хужжатларида кўрсатилмаган, умумий киймати қарийб 47 миллион сўмлик турли номдаги спиртли ичимликлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

28.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг