Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вакиллари билан ҳамкорликда, Тошкент тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида, фуқаро С.М. умумий қиймати 182,3 миллион сўмлик 435 дона идишда “Ремдесса 100 мг” ҳамда 500 қути “Кюпен” номли дори воситаларини ноқонуний тарзда сотиш мақсадида шартли харидордан 10 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Шунингдек, Нурафшон шаҳри ҳудудида ўтказилган яна бир тезкор тадбир давомида фуқаро Э.А. умумий қиймати 117,5 миллион сўмлик дори воситаларини шартли харидорга ноқонуний пуллаётган вақтида ходимлар томонидан қўлга олинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
28.07.2021