Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
162,3 миллион сўмлик найранг иш бермади
832
Божхона назоратини четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
 162,3 миллион сўмлик найранг иш бермади

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Тошкент-товар” ТИФ божхона постига келтирилган керамик плиткалар ишлаб чиқариш учун хом ашё товарлари расмийлаштириш учун тақдим этилган ҳужжатлар асосида божхона кўригидан ўтказилди.

Кўрик натижасида, божхона юк декларацияси ҳамда юк кузатув ҳужжатларида қайд этилмаган умумий қиймати 50 млн. сўмлик керамик плиткалар ишлаб чиқариш учун мўлжалланган лаборатория печкаси борлиги аниқланди.

Навбатдаги ҳолатда хориждан келтирилган “спорт буюмлари” товарлари божхона кўригидан ўтказилганда, умумий қиймати  45 млн. сўмлик 14 100 дона бадминтон коптоклари йўл юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча эканлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда эса мазкур пост ходимлари “мотоцикл эҳтиёт қисмлари” товарларини кўздан кечиришганида, товарлар орасида божхона юк декларацияси ва юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган 22,3 млн. сўмлик мотоцикл ойналари ҳамда металл қисмлари борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

 

 

 

 

28.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг