Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган 164 млн. сўмлик товарлар манзилга етиб бормади
845
Божхона ходимлари юртимизга товар-моддий бойликларни ноқонуний олиб киришга уриниш ҳолатларига ўз вақтида чек қўйишмоқда.
Юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган 164 млн. сўмлик товарлар манзилга етиб бормади

Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни давлатдан юртимизга кириб келган юк автомашинаси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, юк автомашинасидаги юклар орасида ҳужжатларда кўрсатилмаган, умумий қиймати 95 млн. сўмлик 100 дона мультиварка товарлари борлиги аниқланди.

Шунингдек, яна бир ҳолатда, «Хўжадавлат» темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан хориждан юртимизга кириб келган темир йўл вагонлари божхона постида ўрнатилган “Инспекцион кўрик мажмуаси” орқали белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Холислар иштирокида бўлиб ўтган божхона кўриги давомида темир йўл вагонида юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган умумий киймати 69 млн. сўмлик турли товар-моддий бойликлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

28.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг