Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши кураш барчамизнинг бурчимиз
1508
Коррупцияга қарши курашиш дунё миқёсида асосий масалалардан бири саналади. Шу сабабдан ушбу иллатга қарши курашиш учун барча мамлакатлар бор куч қудратини сафарбар этмоқда.

Ўзбекистон Республикасида ҳам айни пайтгача коррупцияга қарши курашга оид қонун ҳужжатлар, бир қатор дастур ва улар ижроси бўйича  кенг қамровли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ижроси таъминланмоқда.

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими томонидан бошқарма ходимлари ҳамда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ўртасида коррупция ва бошқа қонунбузарликларга йўл қўймаслик, қонунбузарлик ҳолатларини олдини олиш юзасидан доимий тарзда тушунтириш ва тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

Ҳозирги кунда давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти тўғрисида тушунтиришлар берилмоқда. Фармонга мувофиқ, энди “Коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон реестри” юритилади.  Реестрга киритилган шахсларга эса бир қанча тақиқлар мавжуд.

Шунингдек, 2022 йил 1 январдан давлат хизматчилари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотлар, давлат корхоналари ва муассасалари раҳбарлари ва ўринбосарлари, уларнинг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандларининг даромадлари ва мол-мулкини мажбурий декларация қилиш тизими жорий этилади.

Яна бир ҳужжат “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорида, давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари онлайн очиқ танлов асосида ишга қабул қилинади.

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси коррупцияга қарши курашиш мақсадида кенг жамоатчилик билан ҳамкорлик учун Давлат божхона қўмитасининг қисқа “11-08” ҳамда бошқармада ташкил қилинган (75) 221-04-80 ишонч телефон рақами доимий фаолият кўрсатаётганлиги маълум қилади.

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

26.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг