Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар иштирокида “Очиқ мулоқот” бўлиб ўтди
1237
Жиззах радиоканалида “Очиқ мулоқот” бўлиб ўтди. Унда вилоят божхона бошқармаси томонидан жорий йилнинг биринчи ярми давомида амалга оширилган ишлар, вилоятнинг экспорт кўрсаткичлари ва бу жараёнда тадбиркорларга кўрсатилган божхона хизматлари ҳамда божхона тўловларидан берилган имтиёзлар мавзусида сўз борди.
Божхоначилар иштирокида “Очиқ мулоқот” бўлиб ўтди

Таъкидлаш керак, Жиззах вилояти божхона бошқармаси томонидан экспортёр корхоналарни қўллаб-қувватлаш, уларга божхона соҳасида барча шарт-шароитларни яратиш, тегишли тартибда божхона тўловларидан имтиёзлар қўллаш ва соҳага оид кўплаб тизимли ишлар йўлга қўйилган.

Олиб борилаётган ишлар натижасида вилоятнинг экспорт кўрсаткичлари ҳам тобора ошиб бормоқда. Хусусан, 2021 йилнинг ўтган 6 ойи мобайнида “Жиззах” ТИФ божхона пости томонидан 4 565 та божхона юк декларациялари расмийлаштирилди.

Вилоятда экспорт божхона режимига расмийлаштирилган товарлар ҳажми 88,5 млн. АҚШ долларини ташкил этди. Экспорт товарларининг асосий қисмини калава ип, тўқимачилик маҳсулотлари, мева-сабзавот маҳсулотлари, пахта толаси, табиий қазилмалар ташкил этади.

Шу давр мобайнида экспорт қилинган товарларнинг катта улуши Хитой, Туркия, Россия, Покистон, Қозоғистон, Италия, Афғонистон, Тожикистон ва Қирғизистон мамлакатларига тўғри келади.

Шунингдек, жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида импорт қилинган товарларга нисбатан қонунчиликда белгиланган ставкалар асосида жами 464,4 млрд. сўм миқдорида божхона тўловлари ҳисобланиб, шундан 282,8 млрд. сўм қисмига божхона тўловларидан имтиёзлар берилди ҳамда давлат бюджетига 181,5 млрд. сўм ундирилди.

26.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг