Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
1299 қути тамаки маҳсулотлари манзилга етиб бормади
959
Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
1299 қути тамаки маҳсулотлари манзилга етиб бормади

Хусусан, Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Қарши шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида фуқаро Р.Р. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина юкхонасида жами 600 қути акциз маркаларига ва тегишли ҳужжатларига эга бўлмаган тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди. Шундан сўнг тадбир давом эттирилиб, фуқаро Р.Р. нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди ва ушбу хонадонда 290 қути тамаки маҳсулотларини келгусида сотиш мақсадида ноқонуний тарзда сақлаб келаётганлик ҳолати аниқланди.

Яна бир тезкор тадбир давомида “Нексия” русумли автотранспорт воситаси шубҳа остига олиниб, холислар иштирокида кўздан кечирилганида, автомашина юкхонасида акциз маркалари ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган 409 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 1299 қути тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

24.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг