Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказишди.
Ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Б. бошқарувидаги “Нексия-3” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, автотранспорт юкхонасида фуқаро М.М.га тегишли бўлган, сифати кафолатланмаган ва божхона расмийлаштирувидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 76 миллион сўмлик 150 қути “Cytotec” номли ҳамда 8 қути “HUMIRA PEN” номли дори воситалари борлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
24.07.2021