Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
300 миллион сўмлик тиббиёт жиҳозлари манзилига етиб бормади
1094
Моддий манфаат йўлида ўзгалар саломатлигини ўйламайдиган ва хаттоки амалдаги қонун талабларига бўйсунмайдиган шахслар учраб турибди.
300 миллион сўмлик тиббиёт жиҳозлари манзилига етиб бормади

Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан вилоятнинг Пахтакор туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида ана шундай шахслар қилмиши фош этилди.

Тадбир давомида фуқаро О.Ф бошқарувидаги автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, автомашинада ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 300 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган тиббиёт жиҳозлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

24.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг