Шу мақсадда юртимизда тадбиркорларга барча қулайликлар яратилган. Ушбу қулайликлардан Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида жойлашган “Чироқчи дала шпатли кварц” хусусий корхонаси ҳам самарали фойдаланиб, ўз фаолиятини янада кенгайтиришни мақсад қилган.
Корхона Хитой Халқ Республикасидан 106,6 минг АҚШ долларилик замонавий ускуналарни олиб келиб ўрнатди.
Корхона айни кунда қум маҳсулотларини саралаб, сараланган қумларни хомашё сифатида мамлакатимиздаги ва қўшни давлатдаги корхоналарга етказиб бермоқда.
Эндиликда олиб келинган янги қум саралаш ускуналари ёрдамида хомашё тайёрлаш ҳажми бир неча баробарга ошади.
Шунингдек, маҳсулотлар турини ҳам ошишига эришилади. Дарҳақиқат, сараланган қум маҳсулотларидан қурилиш ва халқ хўжалигидаги зарур материаллар ишлаб чиқарилмоқда.
Божхона томонидан тадбиркорлар фаолияти қўллаб-қувватланмоқда. Юқорида қайд этилган ускуналарга 167 миллион сўмлик божхона тўловларидан имтиёзлар қўлланилган. Уддабурон тадбиркор иқтисод қилган бу маблағлардан корхона фаолиятини янада кенгайтириш, бу орқали аҳолини иш билан таъминлашга йўналтиради.
24.07.2021