Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
2021 йил 1 августдан бошлаб “божхона худудида қайта ишлаш” божхона режими талабида хорижий буюртмачи мавжуд бўлмаган ҳолларда ҳам қайта ишлаш операцияларига рухсат берилади
2606
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июлдаги “Божхона маъмуриятчилиги ва тартиб-таомилларини янада соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 429-сон Қарори билан қуйидагича янги тартиблар ўрнатилди.

Хорижий хомашё ва материалларни божхонада расмийлаштириш талабларини соддалаштириш мақсадида, 2021 йил 1 августдан бошлаб:

  1. Божхона режими талабида хорижий буюртмачи мавжуд бўлмаган ҳолларда ҳам қайта ишлаш операцияларига рухсат берилади; Яъни амалдаги тартиб бўйича “божхона худудида қайта ишлаш” божхона режимига товарларни расмийлаштириш учун қайта ишлаш натижасида ҳосил бўлган тайёр товарни сотиб олувчи ҳамкор бўлиши талаб этилар эди. Янги тартиб бўйича бундай ҳамкор бўлиши талаб этилмайди.
  2. Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларга хорижий давлатдан маҳсулот сотиб олиб, импорт қилмасдан учинчи давлатга тўғридан-тўғри сотишга рухсат берилсин; масалан, ТИФ иштирокчиси Афғонистондан товар сотиб олиб, товарни Ўзбекистонга олиб кирмасдан, тўғридан-тўғри Қирғизистонга сотиб юборса бўлади. Амалдаги тартибга кўра, товарларни Ўзбекистонга олиб кириб, кейинчалик реэкспорт ёки экспорт божхона режимига расмийлаштириши керак бўлади.
  3. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сон қарори билан тасдиқланган Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, қуйидагича янги 4 та шартнома турлари қўшилмоқда:

олиб чиқиш контракти — олиб кириш контракти асосида сотиб олинган товарларни сотиш мақсадида реэкспорт божхона режимига жойлаштириш назарда тутилган Ўзбекистон Республикасининг резиденти ва норезиденти ўртасидаги контракт;

сотиш контракти – сотиб олиш контракти доирасида сотиб олинган товарларни бошқа норезидентга сотиш назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси резиденти ва норезиденти ўртасидаги контракт;

олиб кириш контракти — Ўзбекистон Республикасининг резиденти ва норезиденти ўртасида товарларни божхона омбори, эркин омбор, эркин божхона зонаси, божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимларига жойлаштириш учун сотиб олиш ва кейинчалик олиб чиқиш контракти асосида бошқа норезидентга сотиш назарда тутилган контракт;

сотиб олиш контракти — Ўзбекистон Республикасининг резиденти ва норезиденти ўртасида товарларни божхона ҳудудига олиб кирмаган ёки транзит тартибида олиб ўтган ҳолда сотиб олиш бўйича тузилган контракт».

24.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг