Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ва Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Қувасой шаҳрида ўтказилган тадбирда ана шундай шахслардан бирининг қинғир қилмишлари фош қилинди.
“Янгиер” қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро А.Х.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ҳовлидаги қурилиш материаллари орасига 2 дона банкалар яшириб қўйилгани ва банкаларда эса оч-яшил рангли, ўткир ҳидли моддалар сақланаётганлиги аниқланди.
Экспертларнинг хулосасига кўра, банкалардаги ўсимликлар 437 грамм оғирликдаги “марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги тасдиқланди.
Хулоса ўрнида айтиш мумкин-ки, гиёҳвандлик фақатгина унинг домига тушиб қолган шахснинг фожеаси эмас, балки жамият равнақига ҳамда юрт тараққиётига болта урувчи офатдир. Шундай экан, ушбу мудҳиш иллатга қарши курашиш фақатгина ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг эмас, балки ҳар биримизнинг инсонийлик бурчимизга айланмоғи шарт.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
20.10.2018