Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Дамас”даги қорадори фош бўлди
1187
Андижонда божхоначилар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида наркотик моддаларнинг яширин айланмасини фош қилишди.
“Дамас”даги қорадори фош бўлди

Тадбирда аввалдан кузатувга олинган ва Андижон халқаро аэропортига яқин ҳудудда келиб тўхтаган “Дамас” автотранспорт воситасинининг ҳайдовчиси ва унинг ёнидаги 2 нафар йўловчилар белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, машинанинг олд ўриндиғи устида 1 дона ўрамда 49.3 гр. оғирликдаги гашиш борлиги аниқланди.
Бундан ташқари, машинада наркотик воситаларни майда-майда туркумларда сотиш учун мўлжалланган 1 дона кичик электрон тарози ҳамда уларни истъемол қилишда фойдаланилган ангишвона ҳам борлиги маълум бўлди.

23.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг