Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Халқаро аэропорт орқали юртимизга ноқонуний олиб кирилаётган ўқ дорилар ўз вақтида аниқланди
1051
Ўқотар қурол ва ўқ дорилар контрабандасига қарши божхона органлари томонидан тезкор тадбирлар мунтазам ташкил қилинмоқда.
Халқаро аэропорт орқали юртимизга ноқонуний олиб кирилаётган ўқ дорилар ўз вақтида аниқланди

Жумладан Тошкент халқаро аэропортига хорижий авиарейс билан учиб келган чет эл фуқароси И.Р. ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахс  юклари орасида божхона назоратига тақдим этилмаган ва жисмоний шахслар томонидан олиб кирилиши тақиқланган 1 дона 5.45 мм ўқ дори борлиги аниқланди.

         Халқаро аэроопртда аниқланган яна бир ҳолатда қўшни мамлакатдан учиб келган фуқаро К.Д.нинг юклари ичидан 1 дона 5.45 мм ўқ отар қурол учун патрон борлиги аниқланди.

         Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

23.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг