Хусусан, қўшни мамлакатдан юртимизга Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона пости орқали кириб келган фуқаролар З.С. ҳамда М.М.ларнинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди.
Ўтказилган текширувлар натижасида фуқаро З.С. рўмоли ичида умумий оғирлиги 51 грамм ва фуқаро М.М. эса оғирлиги 20 грамм бўлган заргарлик буюмларини яширинча юртимизга олиб киришга бўлган уриниши фош бўлди.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги “Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3512 сонли қарорига мувофиқ жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига 65 граммгача бўлган қимматбахо металл ва қимматбахо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари божхона тўловларисиз олиб кирилиши мумкин.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмокда.
23.07.2021