Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тезкор тадбир натижасида ов қуролининг ноқонуний сақланишига чек қўйилди
896
Ов қуроли ва турли ўқ дориларни ноқонуний сақланишига қарши божхона органлари томонидан ҳам тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Тезкор тадбир натижасида ов қуролининг ноқонуний  сақланишига чек қўйилди

Хусусан, Навоий вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан вилоятнинг қўшни мамлакат билан чегарадош ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаро Т.Е. тегишли ҳужжатлари бўлмаган 1 дона 16 калибрли ов қуролини Томди туманининг чўл ҳудудларидаги саксовуллардан бирининг тагига кўмиб қўйганлиги аниқланди.

Хозирда мазкур ов қуроли далолатнома асосида вақтинча сақловга  олиниб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

23.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг