Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар 3,2 млрд сўмлик "қўлқоп" операциясини фош этишди
1123
Республикамизга товарларни четдан олиб киришда давлат бюджетига ундириладиган божхона тўловларидан бўйин товлаш мақсадида айрим шахслар турли қинғирликларга қўл уришади.
 Божхоначилар 3,2 млрд сўмлик

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабандага карши курашиш ва божхона аудити бўлими томонидан “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости билан ҳамкорликда божхона тўловларидан қочиш мақсадида содир этилган навбатдаги найранг фош қилинди.
Пойтахтимиздаги маъсулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига хориждан “Чуқурсой техник идора” темир йўл чегара божхона пости орқали темир йўл контейнерида кириб келган товарлар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Ҳужжатларга кўра, аслида контейнерга трикотаж матолар юкланган бўлиши лозим эди. Аммо, кўрик давомида матолар ўрнига ҳужжатларда умуман қайд этилмаган 415 минг 720 жуфт хўжалик қўлқоплари ортилгани фош бўлди. Уларнинг умумий қиймати эса салкам 3 млрд. 236 млн. сўмни ташкил қилмоқда.
Шу йўл билан юк эгалари давлат бюджетига ундирилиши лозим бўлган 2,6 млрд .сўмлик божхона тўловларидан қочишга уринишган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

23.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг