Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Миллий Гвардия ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги тезкор тадбирни ўтказишди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Т.С. бошқарувидаги “Hyunday grand starex” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада автомашина юкхонасида чет элда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, муқаддам айланма йўллар билан республикамиз ҳудудига олиб кирилган умумий қиймати 116,9 миллион сўмлик электрон сигарет, тамаки маҳсулотлари ҳамда чекиш учун мўлжалланган махсус қурилмалар борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
23.07.2021