Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласига чек қўйиш мақсадида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида фуқаро Ў.М. Марғилон шаҳри ҳудудида шартли харидорга гиёҳвандлик воситаларига ўхшаш моддаларни сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди.
Ашёвий далил тариқасида олинган моддалар экспертиза хулосасига кўра, умумий оғирлиги 296 грамм бўлган “гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
23.07.2021