Хусусан, хорижий авиарейс билан юртимизга учиб келган фуқаро Н.Д.нинг хатти-ҳаракатлари божхона ходимлари эътиборини тортди.
Натижада унинг юклари ўрнатилган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Текширув давомида, юклар орасида божхона назоратидан яширилган ва жисмоний шахслар томонидан божсиз олиб ўтиш меъёридан ортиқ бўлган умумий қиймати 46 млн. сўмлик 123,3 гр. тилладан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланган.
Шунингдек, яна бир ҳолатда хорижий авиарейс билан учиб келган йўловчи А.Д.нинг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилганида, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, умумий қиймати 20 млн. сўмлик 48,96 гр. тилладан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
23.07.2021