Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Кобальт”даги найранг иш бермади
848
Божхона органлари томонидан юртимизга товарларнинг ноқонуний кириб келишини олдини олиш ва тадбиркорликнинг қонуний фаолиятини қўллаб-қувватлаш юзасидан бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.
“Кобальт”даги найранг иш бермади

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ҳамда Миллий Гвардия ходимлари  хамкорликда навбатдаги тезкор тадбирни ўтказишди.

Тезкор тадбир давомида фуқаро А.Б. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автомашинада 2 дона полиэтилен қопларга жойлаштирилган ва хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай хужжатлари бўлмаган умумий қиймати 156,8 миллион сўмлик 12 турдаги 70 дона уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

23.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг