Бу борада Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой техник идораси” темир йўл чегара божхона постида бир қатор ҳуқуқбузарлик ҳолатларига чек қўйилди.
Жумладан, божхона пости ходимлари томонидан Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари билан ҳамкорликда хориждан келтирилган 2 та юк контейнерида келтирилган хўжалик товарларининг инспекцион кўрик мажсуасидан олинган тасвирлари ва юк ҳужжатларида қайд этилган маълумотлар ўртасида тавофут бўлганлиги сабабли божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, бир юк контейнерида ҳужжатларда кўрсатилмаган 7 турдаги қиймати 250 млн. сўмлик алоқа техник воситалари товарлари, бошқа бир контейнерда эса йўл юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча ва ҳужжатларда кўрсатилмаган қиймати 533 млн. сўмлик 3 турдаги буёқ товарлари борлиги аниқланди.
Хозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
21.07.2021