Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Гиламлар аслида қайси давлатда ишлаб чиқарилган эди?
1101
Турли найрангларни қўллаган ҳолда товар-моддий бойликларнинг юртимиз ҳудудига ноқонуний кириб келишининг олдини олиш борасида божхона органлари томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Гиламлар аслида қайси давлатда ишлаб чиқарилган эди?

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Арқбулоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан божхона постига Туркия давлатидан келтирилган 822 дона гиламлар божхона кўригидан ўтказилди.

Электрон тарзда тақдим этилган божхона юк декларацияси ҳамда юк ҳужжатлари асосида товарлар кўздан кечирилганда, товарларга тегишли келиб чиқиш сертификатида гиламлар “Туркия” давлатида ишлаб чиқарилган дея кўрсатилганлиги, аслида эса товар ёрлиқларида “Эрон” давлатида ишлаб чиқарилганлигини тасдиқловчи маълумотлар қайд этилганлиги аниқланди.

Натижада, товарларнинг келиб чиқиш мамлакати нотўғри кўрсатилиши натижасида 337 млн. сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланиб, қиймати 1 млрд. 611 млн. сўмлик 822 дона гиламлар вақтинча сақловга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

21.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг