Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қашқадарёда ёш ходимларга мунтазам равишда коррупцияга қарши курашишга оид тушунчалар берилмоқда
1752
Бугун дунёдаги барча давлатларда, хусусан бизнинг Ўзбекистонимизда ҳам коррупция жиноятига жиддий ва муросасиз тарзда қарши кураш олиб борилмоқда.

Айнан коррупция балоси оқибатида ҳаммани бирдек ташвишга солаётган  муаммоларга тўхталганда, бу иллат биринчи навбатда ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказади, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келади.

Шуни алоҳида айтиш жоизки, халкаро амалиётдан келиб чиқиб, коррупцияга қарши  мунтазам равишда курашни амалга ошириш зарур.

Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил
3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги  Қонуни қабул қилинди. Коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий механизми яратилди. Унинг асосий мақсади коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатлиги белгиланди.

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари ўртасида коррупцияга нисбатан тоқатсизлик ва муросасизлик иммунитетини шакллантириш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, юқорида қайд этилган Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган вазифаларга мувофиқ, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, қонунчилик, хизмат интизоми, одоб-аҳлоқ қоидалари ва ички тартиб-қоидаларга риоя этилишини таъминлашга қаратилган кенг қамровли тушунтириш ва тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Шунингдек, ёш ходимларнинг касб маҳорати, билим савиясини ошириш, хизматдаги амалий ва касбий кўникмаларини шакллантириш, шахсий ҳаёти ҳамда хизмат вақтида коррупцияга йўл қўймаслик, тадбиркорларга божхонада яратилган имконият ва қулайликлар тўғрисида тушунтиришлар бериш, амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан профилактик тушунтиришлар берилмоқда.

Бундан ташкари, хизмат жойларида коррупцияга қарши курашишга қаратилган турли хилдаги видеороликлар, плакатлар ҳамда Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ва Қашқадарё вилояти божхона бошқармасининг (75) 221-04-80 рақамли ишонч телефонлари фуқароларга кўринарли жойларда жойлаштирилган.

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси мамлакатимиз иқтисодиётининг янада ривожланиши ҳамда божхонага юклатилган вазифалар ижросини тўлиқ бажарилишини таъминлаш, шунингдек, тизимда коррупция ва бошқа қонунбузарликларга йўл қўймаслик учун кенг жамоатчиликни яқиндан ҳамкорликка чақиради.

21.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг