Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сирдарёда “Идоралараро мобил гуруҳи”нинг ўқув семинари бўлиб ўтди
4101
Бу ҳақида Сирдарё вилояти божхона бошқармасида БМТнинг Гиёҳванд ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг “Мобил гуруҳлар ташкил қилиш йўли билан Ўзбекистонда афғон гиёҳвандлик воситаларининг контрабандасига қарши курашиш” бўйича ХАС/Z60 лойиҳасида Давлат божхона қўмитасини иштироки доирасида ташкил этилган “Идоралараро мобил гурухи”нинг ўқув семинарида маълум қилинди.
Сирдарёда “Идоралараро мобил гуруҳи”нинг ўқув семинари бўлиб ўтди

Мазкур семинарда БМТнинг гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг миллий кординатори Н.Абдукадирова, БМТ ходими Кен Озава, Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил марказининг етакчи мутахассиси Ж.Каримов ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органларнинг мобил гурухи вакиллари иштирок этишди.

Семинар жараёнида, Сирдарё вилояти бўйича идоралараро мобил гурухи томонидан 2020 йил ва 2021 йилнинг 6 ойи мобайнида амалга оширилган ишлар юзасидан тақдимот кўринишида маърузалар қилинди.

Шунингдек, ўқув семинари давомида Идоралараро мобил гурухи вакиллари томонидан Ўзбекистон Республикасида гиёҳванд моддалар билан боғлиқ вазият тенденцияси таҳлили, гиёҳвандлик жиноятларидан олинган  даромадларни легаллаштириш ҳолатларини аниқлаш учун қўшимча молиявий текширувлар ўтказиш хусусиятлари ҳамда интернет сайтларидан фойдаланган ҳолда гиёҳванд моддаларининг ноқонуний олиб ўтиш ва тарқатишнинг замонавий усуллари тўғрисидаги мавзуларда аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича маълумотлар алмашинилди.

Хусусан, Сирдарё вилояти бўйича идоралараро мобил гурухи томонидан 2020 йил мобайнида 190 та ҳолатда жами 25,7 кг., 2021 йил 6 ойи мобайнида 99 та ҳолатда жами 33,3 кг. оғирликдаги турли гиёҳвандлик воситалари аниқланган.

Семинар якунида, БМТнинг гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Сирдарё вилояти бўйича идоралараро мобил гурухининг фаолияти ижобий баҳоланиб, келгусида ушбу гурухнинг иш самарадорлигини янада ошириш, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланувига чек қўйиш мақсадида қўшимча замонавий техника воситалар билан таъминлаш, ривожланган хорижий давлатларнинг амалиётидан самарали фойдаланиш мақсадида қўшимча ўқув тренингларни ташкил этиш юзасидан ўзаро келишиб олинди.  

21.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг