Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманганда суд-ҳуқуқ масалалари юзасидан сайёр қабуллар ўтказилди
1309
Бугун халқимизни кўп йиллардан буён ўйлантириб келаётган муаммоларга ечим топилиб, юртдошларимизнинг фаровон турмуш кечириши учун бор имкониятлар ишга солинмоқда. Бу борада республикамизнинг турли ҳудудларида ўтказилаётган сайёр қабулларнинг аҳамияти катта бўлмоқда.
Наманганда суд-ҳуқуқ масалалари юзасидан сайёр қабуллар ўтказилди

Шу муносабат билан суд, Судьялар олий кенгаши ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар иштирокида Наманган вилоятининг Наманган шаҳри, Учқўрғон, Косонсой ва Чуст туманларида вилоятнинг барча ҳудудларини қамраб олган ҳолда сайёр оммавий қабуллар ўтказилди. Бунда аҳолини суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатлари тингланди ҳамда бу борадаги долзарб масалалар ўрганган ҳолда уларни ҳал қилиш чоралари кўрилди.

Ушбу сайёр қабулларда Давлат божхона қўмитаси Наманган вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Х.Файзуллаев бошчилигида божхоначилар ҳам фаол иштирок этишди.

Сайёр қабуллар жараёнида тадбиркор ҳамда фуқароларга божхона соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда божхона расмийлаштирув жараёнлари тўғрисида батафсил тушунтиришлар бериб ўтилди.

Бу каби ўтказилаётган сайёр қабуллар аҳоли ва тадбиркорларни қийнаб келаётган суд-ҳуқуқ соҳасидаги муаммоларига ўз вақтида ечим топишига хизмат қилмоқда.

 

19.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг