Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қашқадарё тарвузлари жадал экспорт қилинмоқда
4061
Бугунги кунда Қашқадарё вилояти деҳқонлари мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ўзларининг муҳим ҳиссаларини қўшишмоқда.
Қашқадарё тарвузлари жадал экспорт қилинмоқда

Захматкаш деҳқонларнинг меҳнати ва изланишлари натижасида мева-сабзавот ва полиз маҳсулотлари ички ҳамда ташқи бозорларга мунтазам етказилмокда.

Асосийси, ички бозордан ортган маҳсулотлар чет давлатларга экспортга жўнатилмокда.

Ҳозирда воҳадан хуштаъм тарвузлар экспорти амалга оширилмоқда.

Маҳсулотни экспорт божхона режимига расмийлаштиришда “Насаф” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари экспортёрларга яқиндан амалий ёрдам кўрсатишмоқда.

 – Жорий йилнинг ўтган даврида вазни 788 тонна тарвуз экспорт божхона режимига расмийлаштирилди, – дейди,  “Насаф” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиғи Ҳаким Ёмғиров, – Маҳсулотлар “Food Experts”, "Ko'hna voha tomorqa xizmati" корхоналари томонидан Россия, Белорус, Молдова ва қўшни давлатларга жўнатилмоқда. Экспортёрларга қулайликлар яратиш ҳамда вилоят экспорт салоҳиятини янада ошириш мақсадида, божхона расмийлаштирувлари куну тун амалга оширилиши йўлга қўйилган.

Дарҳақиқат, 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида вилоят божхона бошқармаси тасарруфидаги ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари томонидан қиймати қарийб 2 миллион АҚШ долларилик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти амалга оширилди. Яна бир қулайлик шундаки, маҳсулотлар экспортёрларнинг талаби бўйича куннинг исталган вақтида амалга оширилмоқда.

19.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг