Бу борада Наманган вилоятида аниқланган қонунбузилиш ҳолати фикримизга мисол бўла олади. Бошқарманинг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманининг чегара олди ҳудудида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида туманнинг Қизилёзи МФЙ ҳудудида фуқаро А.Р. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашина тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилганда ушбу автомашинада тегишли ҳужжатлари ва акциз маркаси бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 60 миллион сўмлик 4990 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Шунингдек, яна бир ҳолатда ушбу туман ҳудудида яшовчи О.И.нинг яшаш хонадони ҳам белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Натижада ушбу хонадонда хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 70 миллион сўмлик 5500 қути Ўзбекистон Республикаси акциз маркасига эга бўлмаган тамаки маҳсулотлари борлиги маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
19.07.2021