Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Уяли алоқа воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
982
Божхона органлари томонидан товар моддий-бойликларнинг ноқонуний олиб кирилиши, сақланиши ва айланмасини олдини олиш мақсадида тезкор тадбирлар мунтазам ўтказилмоқда.
Уяли алоқа воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро У.Д. 1 дона қора целлофан пакетни фуқаро А.А.га бераётган вақтида тўхтатилиб, целлофан пакет холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, мазкур целлофан пакет ичида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, дастлабки қиймати 81,5 млн. сўмлик 83 дона уяли алоқа воситалари ва телефон аксессуарлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

19.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг