Хусусан, «Тошкент-Аэро» ихтисослашган божхона комплексининг «Тошкент халқаро аэропорти» чегара божхона пости ходимлари томонидан ҳаво йўллари орқали юртимизга ўқ дориларнинг ноқонуний олиб кирилиши ҳолатининг олди олинди.
Хорижий давлатдан учиб келган чет эл фуқароси А.Ғ.нинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганида, уларнинг ичида божхона назоратидан яшириш мақсадида ҳамён ичига жойлаштирилган 4 дона 9 мм. калибрдаги ўқ-отар қурол патрони ва отилган ўқлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув харакатлари олиб борилмоқда.
19.07.2021