Шунга қарамасдан, айрим йўловчилар белгиланган тартиб қоидаларга амал қилмай, божхона қонунбузилиши ҳолатларини содир этмоқда.
Хусусан, “Жартепа” чегара божхона пости орқали республикамизга кириб келган хориж фуқароси С.Б. “яшил” йўлак орқали ҳаракатланаётганда, унинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди.
Натижада, С.Б.га тегишли бўлган қўл сумкаси холислар иштирокида кўздан кечирилганида, унинг қўл юклари орасида божхона назоратидан ўтиш пайтида оғзаки сўровда маълум қилинмаган ҳамда йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган 10 дона ампулада “Трамадол” номли гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
19.07.2021