Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида “Водил-Қўқон” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро А.Б. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганида, автомашина юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, дастлабки қиймати 120 миллион сўмлик 50 дона уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
19.07.2021