Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган дорилар тўхтатиб қолинди
873
Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Сифати кафолатланмаган дорилар тўхтатиб қолинди

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри ҳудудида сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида, фуқаро У.И. бошқарувидаги “Ласетти” русумли енгил автотранспорт воситаси тўхтатилиб, автомашина салони ва юкхонаси холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу автомашинада сифатини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 15 та қоғоз қутиларда умумий қиймати 72 миллион сўмлик 1200 дона  “Меропенем-1г.” номли дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

19.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг