Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Маркаланмаган тамаки маҳсулотлари ортилган “Газ-2410” тўхтатиб қолинди
925
Божхоначилар томонидан мамлакатимизга махсус акциз маркалари билан маркаланмаган тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланишига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Маркаланмаган тамаки маҳсулотлари ортилган “Газ-2410” тўхтатиб қолинди

Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида туманнинг Қайроқи МФЙ ҳудудида фуқаро К.А. бошқарувидаги “Газ-2410” русумли юк автомашинаси тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада ушбу юк автомашинасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 115 миллион сўмлик
11 500 қути  Ўзбекистон Республикаси акциз маркасига эга бўлмаган тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    

 

 

 

 

19.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг