Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
821
Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Хорижий авиарейс билан учиб келган  фуқаро К.М.нинг юклари ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, юклар орасида божхона назоратига тақдим этилмаган ва жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган, умумий қиймати 21 млн.  сўмлик 625 дона дори воситалари борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда, ушбу рейс билан юртимизга учиб келган фуқаро К.М. божхона постидан “қизил” йўлак орқали харакатланаётган пайтида унинг юклари божхона кўригидан ўтказилди.

 Натижада, юклар орасида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, умумий қиймати 63 млн сўмлик 1230 дона турли хил сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

19.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг