Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
8040 дона велосипед насослари ҳужжатларда кўрсатилмаганлиги фош этилди
854
Яширин иқтисодиётни қисқартириш бугун долзарб аҳамият касб этади ва бу йўлда божхона органларида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
 8040 дона велосипед насослари ҳужжатларда кўрсатилмаганлиги фош этилди

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари “Тошкент-товар” ҳамда “Чуқурсой техник-идора” божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда Хитой давлатидан темир йўл контейнерида келтирилган “велосипед эҳтиёт қисмлари” товарларини божхона кўригидан ўтказишди.

 Натижада,  ҳужжатларда кўрсатилган “велосипед насоси учун ички қувурлар” товарлари ўрнига қиймати 402 млн. сўмлик, 8040 дона “велосипед насоси” товарлари борлиги аниқланди.

Мазкур товарларга нисбатан 55 млн. сўмлик қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

19.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг