Бу албатта юртимизда ушбу соҳа вакилларига қаратилаётган улкан эътибор самараси билан боғлиқ.
Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш, хусусий мулк ҳимояси, тадбиркорлик йўлидаги бюрократик тўсиқларнинг бартараф этилиши, республикада инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга замин яратади.
Охирги тўрт йилни олсак, божхона соҳасида ҳам тадбиркорликни ривожлантиришда эътиборга молик ишлар амалга оширилди.
Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда кераксиз ва самарасиз назорат шаклларидан буткул воз кечилди, тақдим этилиши назарда тутилган рухсат бериш тартиблари, расмийлаштирувда талаб этиладиган ортиқча ҳужжатлар ҳамда айрим тартиб-таомиллар бекор қилинди.
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси томонидан 2021 йил биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишларга тўхталадиган бўлсак, ҳисобот даврида бошқарма масъулларининг саъй-ҳаракати билан 312,5 миллион АҚШ долларилик товар ва транспорт воситалари экспорт ва импортга расмийлаштирилди.
Маҳсулотларни экспортга расмийлаштиришда.
Ушбу даврда вилоятимиз ҳудудидан 105,9 миллион АҚШ долларилик маҳсулотлар экспортга расмийлаштирилди.
Экспорт маҳсулотлардан калава ип (47,0 млн. $), минерал ўғитлар (20,4 млн. $), табиий қазилмалар (20,5 млн. $), пластмасса ва ундан тайёрланган буюмлар (5,7 млн. $) ва тўқимачилик маҳсулотлари (4,6 млн. $) улуши юқори бўлди.
Экспорт маҳсулотлари давлатлар кесимида таҳлил килинганда, Туркия (29,5 млн. $), Хитой Халқ Республикаси (10,1 млн. $), Афғонистон Ислом Республикаси (9,7 млн. $), Эрон Ислом Республикаси (9,0 млн. $), Россия Федерацияси (8,6 млн. $), Украина (8,3 млн. $) ва Тожикистон Республикаси (5,7 млн. $) ҳиссасига тўғри келди.
Мамлакатимизда ташқи иқтисодий фаолият соҳасида яратилган қулайлик ва имкониятлардан фойдаланиш даражаси импортда ўзини аксини кўрсатди.
2021 йилнинг биринчи ярим йиллигида 206,5 миллион АҚШ долларилик товарлар импортга божхонада яратилган енгилликлар асосида божхона расмийлаштирувидан ўтказилишига эришилди.
Бу борада импорт қилинган товарларга қонунчиликда белгиланган ставкалар асосида жами 669,70 миллиард сўмлик божхона тўловлари ҳисобланди.
Шундан тадбиркорларга қулайлик яратиш ва давлат аҳамиятидаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида божхона тўловларидан 481,23 миллиард сўмлик имтиёзлар қўлланилди, 188,48 миллиард сўмлик божхона тўловлари давлат бюджетига ундирилди.
Айни вақтда божхонада экспорт ва импорт операциялари автоматлаштирилган ахборот дастурлари асосида амалга оширилмоқда. Расмийлаштирувдаги асосий ҳужжат, яъни божхона юк декларациялари автоматик рўйхатга олиниши ва автоматик тақсимланиши расмийлаштирув жараёнларини аввалги 3 ёки 4 соат эмас, балки тезкорлик билан 10-15 дақиқада бажарилишига эришилмоқда.
Мазкур йуналишда 2021 йилнинг январь-июнь ойларида ташқи иқтисодий фаолият субъектлари томонидан тақдим этилган 10898 та божхона юк декларациялари масофадан туриб, электрон шаклда божхона расмийлаштирувидан ўтказилди.
Божхона юк декларацияларининг 6940 таси импортга, 3958 таси экспорт божхона режимларига расмийлаштирилди.
Шунингдек, ҳисобот даврида 2537 партиядаги юклар божхона кўригидан ўтказилди.
Тадбиркорларни хавф даражасига қараб тоифаларга ажратилиши йўлга қўйилганлиги натижада, кўрик сони 1,4 баробарга камайиб, самарадорлиги 1,5 баробарга ошди, расмийлаштирув вақти экспортда 1,7 баробарга, импортда 1,4 баробарга қисқаришига эришилди.
17.07.2021