Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши кураш – долзарб вазифа
1733
Демократия ва ҳуқуқ устуворлигига путур етказадиган, инсон ҳуқуқларини бузилишига олиб келадиган ва жамият равнақига тўсқинлик қиладиган дахшатли иллат бу – коррупциядир.

Кўп ҳолларда, коррупция сиёсий элитадаги бюрократик аппаратга қарата ишлатилади. Коррупция кўплаб давлатларнинг жиноий ва маъмурий қонунчилиги билан ҳуқуққа қарши ҳаракат сифатида таъқиб қилинади.

Бухоро вилоят божхона бошқармаси шахсий таркиби орасида тамагирлик ва ҳар қандай коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, доимий тарзда ходимлар ва ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ўртасида профилактик учрашув ва суҳбатлар ташкил этилаётганини айтишимиз мумкин.

Фуқаролар ва ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларида божхона соҳасига оид муаммо ҳамда саволлар юзага келганда, Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ишонч телефонига ёки Бухоро вилояти божхона бошқармасининг (65) 221-65-00 рақамли телефонларига мурожаат этишлари мумкин.

 

17.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг