Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Натижалар сарҳисоби
1354
Бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиётини барқарорлаштириш бўйича муҳим ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда уларни экспорт қилиш учун зарур шароит ва имкониятлар яратилмоқда ва бу ўз самарасини бермоқда.
Натижалар сарҳисоби

Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ўз ўрнида яратилаётган қулайликлардан унумли фойдаланиб, маҳсулот ишлаб чиқариш, янги иш ўринларини яратиш ва энг асосийси дунё бозорида ўз ўрнига эга бўлиш мақсадида бор куч-ғайратларини ишга солиб меҳнат қилишмоқда.

Ислоҳотлар самарасини биргина Навоий вилояти божхона бошқармаси томонидан амалга оширилган ишларнинг рақамлардаги ифодасида ҳам кўришимиз мумкин, яъни 2021 йилнинг ўтган 6 ойи мобайнида, бошқарма томонидан 8 903та божхона юк декларациялари расмийлаштирилди.

Вилоятда экспорт божхона режимига расмийлаштирилган товарлар ҳажми  221,4 млн. АҚШ долларини ташкил этди. Экспорт товарларининг асосий қисмини радиоактив моддалар, тўқимачилик маҳсулотлари, калава ип, алюминь ва ундан ясалган буюмлар, азотли ўғитлар, пластмасса маҳсулотлари ташкил этди.

2021 йил январь-июнь ойлари мобайнида Навоий вилоятидан товарлар
19 та давлатларга экспорт қилинган бўлиб, экспортнинг катта улуши Канада, Хитой, Туркия, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Литва ва Афғонистон мамлакатларига тўғри келади.

Импорт қилинган маҳсулотлар орасида энг катта улуш тошларни кайта ишловчи асбоб ускуналар 12,9 фоизни, юк машиналари 12,0 фоизни, эҳтиёт қисмлар 8,9 фоизни, мотор мойи 7,3 фоизни ҳамда алюмин ва ундан ясалган буюмлар 6,9 фоизни ташкил қилган.

Шунингдек, 2021 йил январь-июнь ойларида Навоий вилояти 43 та давлатдан товарлар ва хизматлар импортини амалга оширган.

Вилоят томонидан жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида импорт қилинган товарларга қонунчиликда белгиланган ставкалар асосида жами 1 трлн 429,2 млрд. сўм миқдорида божхона тўловлари ҳисобланиб, шундан 697,7 млрд. сўм қисмига божхона тўловларидан имтиёзлар берилди ҳамда давлат бюджетига 731,5 млрд. сўм ундирилди.

Божхона органлари томонидан яширин иқтисодиётга қарши кураш, хусусан, юртимизга товарларни ноқонуний олиб киришга уриниш ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш ва уларга барҳам бериш борасида кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, бошқарма томонидан 2021 йилнинг 6 ойи давомида жами 366 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, улар бўйича
4 млрд. 377.2  млн. сўмлик товар-моддий бойликлар ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида вақтинча сақловга олинган.

Қисқача айтганда, божхона органлари томонидан олиб борилаётган бу каби саъй-ҳаракатлардан кўзланган асосий мақсад республика иқтисодиётини янада ривожлантириш ва бу орқали халқимиз ҳаётини янада фаровон қилишга қаратилгандир.

17.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг