Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Суд-ҳуқуқ масалалари бўйича Фарғонада оммавий қабуллар бўлиб ўтди
1315
Мамлакатимизда фуқароларнинг турли масалалар бўйича муаммолари босқичма босқич ўрганилиб, улар бартараф этилмоқда. Бунинг натижасида фуқароларнинг давлат идораларига ва келажакка бўлган ишончи ортмоқда.
Суд-ҳуқуқ масалалари бўйича Фарғонада оммавий қабуллар бўлиб ўтди

Фарғона вилоятида ҳам фуқароларнинг суд-ҳуқуқ масалаларига оид мурожаатларини тинглаш, бу борадаги долзарб масалаларни ўрганиш ва уларни ҳал қилиш мақсадида 7-9 июль кунлари Президент Администрацияси, халқ қабулхоналари, Олий суд, Судьялар олий кенгаши ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирокида оммавий қабуллар ўтказилиши белгиланган эди. Уч кун давомида Марғилон шаҳри, Ёзёвон, Боғдод ва Фурқат туманларида бўлиб ўтган оммавий қабулларга вилоятнинг барча ҳудудларида истиқомат қилувчи фуқаролар қамраб олинди. Қабуллар жараёнида фуқароларнинг божхонага оид суд-ҳуқуқ ва бошқа масалалар юзасидан мурожаатлари тингланиб, тўлиқ ўрганилди. Жойида ҳал этиш имкони бўлган муаммолар ҳал этилиши таъминланди. Қўшимча ўрганиш ва вақт талаб этадиган муаммоли масалалар бўйича мурожаатлар қабул қилиниб, ҳал этилиши назоратга олинди.

Фуқаролар муаммолари, уларнинг мурожаатлари тегишли мутасадди раҳбарлар томонидан ўрганилиши халқимизнинг ҳаётдан рози бўлиши учун янада кенг имкониятлар яратмоқда.

17.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг