Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳужжатларда қайд этилмаган кийим-кечаклар фош бўлди
841
Товарларни юк ҳужжатларида кўрсатмасдан, турли йўллар орқали юртимиз ҳудудига олиб кирилишига қарши божхона органлари томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
 Ҳужжатларда қайд этилмаган кийим-кечаклар фош бўлди

Хусусан,  Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Арқ-булоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида хориждан юртимиздаги масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига келтирилган “турли хилдаги кийим -кечак” товарлари тегишли ҳужжатлар асосида божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, умумий қиймати 62,4 млн. сўмлик 2082 дона кийим-кечаклар божхона юк декларацияси ҳамда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

 

17.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг