Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тошкент шаҳрида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича сайёр қабуллар бўлиб ўтди
1232
Фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Президент Халқ қабулхоналари, Олий суд, Судьялар Олий Кенгаши, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси раҳбар ходимлари иштирокида жойларда сайёр қабуллар бўлиб ўтди.
Тошкент шаҳрида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича сайёр қабуллар бўлиб ўтди

Ушбу оммавий сайёр қабулларда Давлат божхона қўмитаси Тошкент шаҳар божхона бошқармаси раҳбарияти ва тегишли бўлим бошлиқлари ҳам иштирок этиб, фуқароларимиздаги, хусусан тадбиркорларнинг божхона соҳасига доир мурожаатларини қабул қилишди. 

Бўлиб ўтган оммавий қабулларда мамлакатимизда демократик ва эркин фуқаролик жамияти барпо этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Одил судловга эришиш, суд иши юритувини янада яхшилаб, самарадорлигини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ўз самараларини бераётгани қайд этилди.

Бу каби ўтказилаётган сайёр қабуллар аҳолини қийнаб келаётган барча муаммоларга ўз вақтида ечим топишига хизмат қилади.

17.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг