Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитасида Покистон Ислом Республикаси божхона маъмурияти раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди
3964
Давлат божхона қўмитасида Покистон Ислом Республикаси божхона маъмурияти раҳбари Саид Муҳаммад Тариқ Худа билан учрашув бўлиб ўтди.
Давлат божхона қўмитасида Покистон Ислом Республикаси  божхона маъмурияти раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди

Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуслари билан Ўзбекистон ва Покистон ўртасида икки томонлама муносабатлар жадал ривожланмоқда.

Учрашувда Давлат божхона қўмитаси Раиси М.Азимов Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги савдо, инвестициялар, транспорт ва транзит соҳалари ўзаро ҳамкорлик тобора кенгайиб, бу ташқи савдо айланмасининг ўсишида ҳам ўз ифодасини топаётганлигини таъкидлади.

Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хоннинг мамлакатимизга амалга ошираётган расмий ташрифи доирасида иккала давлат делегациялари ўртасида Товарлар тўғрисида олдиндан ахборот алмашиш бўйича идоралараро баённома имзолангани ўзаро ҳамкорликда муҳим аҳамият касб этади.

Учрашувда Саид Муҳаммад Тариқ Худа “рақамли божхона” тамойилини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон тажрибасига юқори баҳо берди ва буни ўрганиш мақсадида Покистон божхонаси вакилларини Ўзбекистонга юбориш истагини билдирди.

Шунингдек, Миллий кинология марказида тўпланган илғор тажриба ва замонавий усулларни Покистон божхонаси кинологларига ҳам яқиндан ўргатиш мақсадида мазкур марказ экспертларининг Покистонга хизмат сафарларини уюштириш таклифини илгари сурди.

Давлат божхона қўмитаси Раиси мазкур таклифларни мамнуният билан қабул қилиб, бу борада ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирди.

Шунингдек, учрашувда божхона соҳасида кадрлар тайёрлаш, фаолиятга замонавий технологиялар ва илғор инновацион усулларни кенг қўллаш, контрабандага қарши курашиш ва бошқа муҳим йўналишларда ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Ташриф доирасида меҳмонлар “Аркбулоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости фаолияти билан яқиндан танишишди.

16.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг