Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Миллий кинология марказида темир йўл транспортида радиоактив материалларни аниқлаш мавзусида семинар бўлиб ўтмоқда
4022
Бугунги кунда божхона назоратини юртимиз аҳолиси учун соддалаштирилган тартибда, тобора қулай шарт-шароитларда ташкил этиш билан бирга уни кескин тусда амалга ошириш талаб этиладиган вазиятлар ҳам учрайди.
Миллий кинология марказида темир йўл транспортида радиоактив материалларни аниқлаш мавзусида семинар бўлиб ўтмоқда

Радиоактив материалларни юртимиз чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилиши ана шундай «кескин назорат»ни талаб қиладиган жараёнлардан бири ҳисобланади. Бундай материалларнинг юртимизга турли ноқонуний йўллар билан олиб кирилиши, олиб чиқилиши ёки транзит тарзида ҳаракатланиши, уларни бирламчи идентификациядан ўтказиш ва олиб чиқиш ишлари якунлангунига қадар улар сақланишини таъминлаш божхона органларининг зиммасидадир.

Шу боис, Давлат божхона қўмитаси Миллий кинология марказида АҚШнинг Энергетика вазирлиги билан ҳамкорликда “Ядровий ва радиоактив материалларни ноқонуний айланувини олдини олиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида”ги Меморандум доирасида жорий йилнинг 12-23 июль кунлари Давлат божхона қўмитасининг “Бекобод” (Тошкент вилояти) ва “Қоракалпоғистон” (Қоракалпоғистон Республикаси) темир йўл чегара божхона постларидан 24 нафар ходимлар учун “Йўловчи темир йўл транспортида (вагонларда) радиоактив материалларни аниқлаш” мавзусидаги ўқув курси ташкил этилди.

Ўтказилаётган назарий ва амалий ўқув машғулотларида тингловчилар ўзларига керакли кўникмаларни ҳосил қилишмоқда. Хусусан, Миллий кинология маркази ҳудудида мавжуд темир йўл вагони ва ўқув хоналарида ўтказилаётган машғулотларда АҚШнинг тажрибали мутахассислари томонидан қизиқарли маърузалар ташкиллаштирилмоқда.

Амалий машғулотларда ходимлар замонавий техник қурилма ва асбоблар билан ишлаш кўникмаларини янада оширишяпти. Поезд вагонларида Ядровий ва радиоактив материаллар аниқланганда қай тарзда йўл тутишлари кераклиги бўйича АҚШлик ҳамкасблар билан тажриба алмашилаяпти.

Ўзбекистон Республикаси чегара божхона пости ходимлари учун ўтказилаётган шу каби амалий ўқув семинарлар республикамиз чегаралари орқали ҳаракатланаётган товарлар ва транспорт воситаларда радиацияларни аниқлаш ва назорат қилиш ҳамда радиацион моддаларнинг кириб келишини олдини олишда самарали ишни ташкиллаштиришда муҳим аҳамиятга эга.

16.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг