Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Ласетти”га яширилган кучли таъсир қилувчи дори воситалари фош бўлди
1057
Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари ходимлари томонидан мунтазам равишда кураш олиб борилмоқда.
“Ласетти”га яширилган кучли таъсир қилувчи дори воситалари  фош бўлди

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги қонунбузилиш ҳолатини фош этишди.

Тезкор тадбир давомида фуқаро К.Ш. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Кўздан кечириш натижасида автотранспорт воситаси юкхонасида, сифати кафолатланмаган, умумий қиймати 211 миллион сўмлик хорижда ишлаб чиқарилган 600 дона “Тропикамид 1%” ва 648 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида вақтинча сақловга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан  суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

15.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг