Ўтказилган навбатдаги тадбир давомида, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда фуқаро Б.И. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автотранспорт воситасини Янгиҳаёт тумани ҳудудида тўхтатиб, кўздан кечиришди.
Натижада, автотранспорт воситасининг том қисмидаги юкхонада 5 дона коробкаларга жойлаштирилган хорижда ишлаб чиқарилган, Республикамизга қонуний олиб кирилганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 405,9 млн. сўмлик 151 дона “Redmi” ва “Samsung” русумли уяли телефон воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
15.07.2021