Хусусан, Наманган шаҳрида фаолият юритаётган “TEXTILE FINANCE NAMANGAN” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан сайёр учрашув ташкил этилди.
Ушбу корхона ўз фаолиятини 2017 йилда бошлаган. Корхонанинг асосий фаолият тури пахта толасидан ип-калава ишлаб чиқаришдан иборат. Ҳозирги кунда корхонада энг илғор замонавий хорижий давлатлардан келтирилган ускуна ва технологиялардан фойдаланилган ҳолда иш юритиб келинмоқда.
854 нафар ишчи ходимларга эга бўлган ушбу корхона 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида 13 миллион АҚШ долларлик маҳсулотларни Россия, Туркия ҳамда Хитой давлатларига экспорт қилган.
Учрашув давомида божхоначилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 февралдаги “Божхона аудитини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 101-сон қарори ҳамда 2021 йил 30 январдаги “Ўзбекистон Республикасида мувофиқлиги тасдиқланиши лозим бўлган мувофиқликни баҳолаш объектлари рўйхатларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 43-сон қарори талаблари билан таништириб ўтилди.
Учрашув якунида Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ҳамда Наманган вилояти божхона бошқармасининг (69)234-33-01 “Ишонч телефон” рақамлари эслатиб ўтилди.
15.07.2021