Хусусан, Тошкент халқаро аэропортида ўтказилган тезкор тадбирда ана шундай уринишлардан бирининг олди олинди.
“Тошкент АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими вакиллари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида хорижий авиарейс билан учиб келган фуқаро К.Х. ўрнатилган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, унинг юклари орасида жисмоний шахслар учун белгиланган божхона тўловларисиз олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган, умумий қиймати 100 миллион сўмлик турли товар-моддий бойликлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
15.07.2021